1

Сайрга чиққан мушук ўн йилдан сўнг уйга қайтди

ДУНЁ 04.07.2018, 07:39
Сайрга чиққан мушук ўн йилдан сўнг уйга қайтди

Йўқолиб қолган мушук орадан ўн йил ўтиб уйга қайтди, дея маълум қилди Lenta.ru нашри.

Оқ-сариқдан келган Гарри лақабли мушук хўжайинининг уйидан 2008 йили чиқиб кетиб, қайтиб келмаганди. Ўшанда Гарри мушукча эди. Жониворнинг эгаси 39 ёшли Марк Сэлисбари (Mark Salisbury) суюкли мушукчаси энди қайтиб кўрмасам керак, деб ўйлаганди ва умидини ҳам узиб қўйганди.

Орадан ўн йил ўтиб Гаррини Ипсвич шаҳридаги жониворлар пансионидан топилади. Маълум бўлишича, шу йиллар давомида Гарри дайдиб юрмаган. Уни кекса бир одам асраб олган экан. Ўлимидан олдин чол мушукни пансионга топширган.

Мушукнинг асл эгасини эса ундаги микрочип орқали аниқлашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1