1

Хитойда жала оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмди

ДУНЁ 04.07.2018, 12:25
Хитойда жала оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмди

Хитойнинг Сичуань провинциясида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқинлари 7 кишининг умрига зомин бўлди, 18 минг дан зиёд аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган.

Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар беради.

Қайд этилишича, Сичуанда ўтган ҳафтадан буён давом этаётган кучли ёмғир 116 минг аҳоли ҳаётига таъсир қилувчи 64 та геолологик офатни келтириб чиқарган. Қишлоқ хўжалиги тармоғига ҳам жиддий зарар етган. Экин далалари сув остида қолган, мактаб бинолари ва кўприклар вайрон бўлган, йўлларни сел олиб кетган. Кўрилган иқтисодий зарар миқдори 159 миллион юан (23,8 миллион доллар) атрофида.

Кучли ёғингарчилик Хитойнинг Шеньси провинциясида ҳам кузатилмоқда. Ҳудуддаги 16,6 минг аҳоли табиий офатлар таъсирида қолган. 290 киши хавфсиз жойларга кўчирилган. Ноқулай об-ҳаво шароити провинцияга 35 миллион юан (5,2 миллион доллар) миқдорида иқтисодий зарар етказган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1