1

Индонезияда паром ҳалокатга учради

ДУНЁ 05.07.2018, 07:32
Индонезияда паром ҳалокатга учради

Индонезияда яна бир паром ҳалокатга учради. Воқеа оқибатида камида 29 киши ҳаётдан кўз юмган, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Ушбу ҳодиса Сулавеси ороли яқинида рўй берди. Паромнинг бортида 140 га яқин йўловчи бўлиб, улардан 29 нафари чўкиб кетган бўлса, қутқарувчилар 30 дан кўпроқ одамни қутқариб олишган. Қутқарилганларнинг 8 нафари оғир аҳволда шифохонага етказилди. Маълумотларга кўра, паром соҳилдан 200 метр нарида чўкиб кетган. Ҳудудуда қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Ушбу жараён ёмон об-ҳаво шароити туфайли қийин кечмоқда.

Шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам қутқарув амалиётига кўмак учун келиб қўшилишди. Кемада йўловчилардан ташқари автомобиллар ва юк машиналари ҳам бор эди. У Сулавесидан Селаяр ороли томон йўл олган. Ҳалокатга кучли шамол ва баланд тўлқин кўтарилиши сабаб бўлган, деган тахминлар бор. Шу каби ҳодиса Индонезияда 17 июнда юз берганди. Суматра ороли яқинида бортида 200 га яқин йўловчи бўлган паром чўкиши оқибатида 180 га яқин одам ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1