1

Венесуэлада нақд пул қолмадими?

ДУНЁ 05.07.2018, 07:35
Венесуэлада нақд пул қолмадими?

Венесуэлада нақд пул билан боғлиқ муаммолар туфайли одамлар озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро айирбош қилишмоқда, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Одамларнинг нақд пулга бўлган талаблари қондирилмаётгани туфайли аҳоли вакиллари тирикчилик учун ўзаро маҳсулот алмашишга мажбур бўлишмоқда. Кариб денгизи соҳилидаги Рио-Чико шаҳрида балиқчилар тутган балиқларини сотиш ўрнига ун, гуруч, ёғ каби маҳсулотларга айирбош қилишмоқда. Жўҳори ва шу каби донли экинлар етиштирувчи дехқонлар ҳам гўшт ва балиқ олиш учун ўз ҳосилларини беришмоқда.

Энг арзон нарсаларга ҳам банкнотлар билан тўлов қилишга имкон бўлмаяпти. Йирик шаҳарларда нақд пулни банк ўтказмалари ва карталар орқали олиш мумкин бўлса-да, бундай операцияларни қишлоқ жойларда амалга оширишнинг иложи йўқ. Бир вақтлар Аамериканинг энг бой давлатларидан бири бўлган Венесуэлада иқтисодий инқироз туфайли сўнгги 2 йил ичида 1 миллион аҳоли бошқа жойларга кўчиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1