Ҳасавюртда 14 ёшли ўсмир йигит отасининг “Мерседес” маркали машинасида уч кишини уриб юборди, дея хабар қилди Лайф нашри.
Қора “Мерседес”нинг ёш ҳайдовчиси муюлишда бошқарувни йўқотади ва йўл четидан кетиб бораётган уч киши – она, қиз ва уларнинг момосини уриб юборади. Оқибатда момо ва невара воқеа жойида ўлим топишди. Аёл эса шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.