1

Россиялик эркак Грузия аэропортига заҳарли суюқлик тўкди

ДУНЁ 05.07.2018, 10:49
Россиялик эркак Грузия аэропортига заҳарли суюқлик тўкди

Россиялик эркак Грузия аэропортида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган заҳарли суюқликни тўкди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

У Грузия давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда хизматнинг расмий сайтида маълумот берилган. “Тергов жараёнида 2018 йилнинг 2 июль куни россиялик Дмитрий Б. Исмли шахс Тбилиси халқаро аэропортининг учиш залидаги кассалардан бири олдида инсон ҳаёти учун хавфли бўлган суюқликни тўккан”, деб хабар берилган.

Грузия ОАВларининг маълумот беришича, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган. Айни пайтда уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари мазкур факт юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1