1

“Очиқ қўллар”даги мухожирлар Испанияга етиб келди

ДУНЁ 06.07.2018, 07:18
“Очиқ қўллар”даги мухожирлар Испанияга етиб келди

Open Arms ҳайрия ташкилотига тегишли бортида мухожирлар бўлган кема Испанияга етиб келди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

“Очиқ қўллар” номли ҳайрия ташкилотининг кемаси 60 дан ортиқ қочоқларни Испаниянинг Барселона портига соғ-саломат олиб келди. Кема минтақада бир неча кундан бери сузиб брган эди. Италия ҳукумати уларни қабул қилишни истамагач, Испания қочоқларга кўмак беришини маълум қилган. Мухожирлар гуруҳи турли мамлакат фуқароларидан иборатдир.Улар орасида фаластин, сурияликлар ҳамда ливияликлар бор.

Шунингдек, ташкилотга тегишли яна бир қайиқ денгиздан 4 нафар аёл ва 5 та болани қутқариб, уларни ҳам портга олиб келган. Аксарият испанлар қочоқларни қўллаб-қуватлашларини ҳамда уларга ёрдам кўрсатишларини таъкидлашмоқда. Испания ҳукумати эса мигрантлар туфайли ўтган йили сайёҳлар оқими сезиларли тушиб кетганини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1