1

Туркманистон Президенти Бельгия – Бразилия ўйинини бевосита стадионда томоша қилади

ДУНЁ 06.07.2018, 17:35
Туркманистон Президенти Бельгия – Бразилия ўйинини бевосита стадионда томоша қилади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун Татаристонга ташриф буюриб, республика президенти Рустам Минниханов билан учрашади.

Сафар чоғида Туркманистон раҳбари Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси бўлиб ўтадиган “Идея” технопаркига, тиббиёт тренажёр-симуляторлари ишлаб чиқариладиган “Эйдос-Медицина” марказига ташриф буюради.

Ўз навбатида, Кремлда расмий учрашув ташкил этилиб, унда нефть, автомобиль саноати, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилади.

Ташриф доирасида Туркманистон Президенти “Казань-Арена” стадионида ЖЧ-2018 чорак финали доирасида бўлиб ўтадиган Бельгия – Бразилия ўйинини томоша қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1