Ўзбек киносининг яна бир ютуғи ҳақида эшитдингизми?

ШОУ-БИЗНЕС 07.07.2018, 22:05
Ўзбек киносининг яна бир ютуғи ҳақида эшитдингизми?

Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида 14-ҳалқаро “Евразия” кинофестивали ўз ниҳоясига етди.

“Ёш кино ижодкорлар кенгаши” ҳамда “Кинематографияни ривожлантириш маркази” бошчилигидаги 14 кишидан иборат ўзбек кино делегацияси мазкур фестивалда иштирок этганидан хабарингиз бор.


Кино дунёсидаги 37 та энг нуфузли фестиваллар сафидан ўрин эгаллаган “ЕВРАЗИЯ” кинофестивали ғарб ва шарқни бир нуқтада муштарак қила олган кино байрами сифатида жуда аҳамиятлидир.


Фестивалнинг асосий конкурсида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра “Ўзбекфильм” студиясида суратга олинган “Сабот” бадиий фильми ҳамда қисқа метражли фильмлар конкурсида эса “Мама” деб номланган фильмлар иштирок этди.


Конкурсдан ташқари намойишда эса кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг “Назира" деб номланган бадиий фильми намоиш этилди. Конкурс натижаларига кўра , совринлар қўйидагича тақсимланди

Асосий конкурс:

1. ГРАН-ПРИ - “Тўй тугади”(Вечеринка окончена фильми режиссёр М.Гарель ВАйс( Франция)

2. “ЭНГ ЯХШИ РЕЖИССЁРЛИК ИШИ”- “Ага”фильми реж.МилкотЛазарев (Болгария)

3. Ҳакамлар хайъатининг махсус соврини – “Мама”(Деде) фильми реж. Мaрия Хатчани (Грузия)

4. “ЭНГ ЯХШИ ЭРКАК РОЛИ” – Карим Мирҳодиев “Сабот” фильмидаги Сейдулла образи учун (Ўзбекистон)


5. “ЭНГ ЯХШИ АЁЛ РОЛИ” – Марта Козлова “Аннанинг жанглари”(Война Анны) фильмидаги Анна роли учун (Россия)

Қисқа метражли фильмлар конкурси:

1. ГРАН-ПРИ – “Балиқлар монологи” (Монолог рыб) фильми учун . Реж.Суборна Сенжути(Индия-Бангладеш)

2. Ҳакамлар ҳайъати эътирофи-“Календарь” фильми. Реж. Игор Поплаухин (Россия)


Бу йилги “Евразия” 14-ҳалқаро кинофестивалида иштирок этиш учун 1000дан ортиқ фильмлар сараланди. Улардан 12 таси асосий конкурсда, 35 таси қисқа метражли фильмлар конкурсида ҳамда 9 та фильм “Караван” конкурсдан ташқари намоиш этиш учун саралаб олинди.


“Евразия” 14-ҳалқаро кино фестивалининг энг “юлдузли меҳмонлари , француз кино юлдузи Винсент Кассел ҳамда Серб кинорежиссёри Эмиль Кустурицалар бўлишди.

Ўзбек кино делегацияси 14 кишидан иборат катта делегация билан мазкур фестивалда илк бор иштирок этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1