1

Эрини уйига қайтармоқчи бўлган аёл 9 ойлик боланинг танасига игналарни санчгани маълум бўлди

ДУНЁ 08.07.2018, 17:14
Эрини уйига қайтармоқчи бўлган аёл 9 ойлик боланинг танасига игналарни санчгани маълум бўлди

Хабарингиз бор, аввалроқ, Душанбеда Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасида 10та игна борлиги аниқлашгани ҳақида хабар берган эдик.

Тожикистоннинг Рудакий туманига қарашли Сарикишти қишлоғида яшовчи 26 ёшли ушбу аёлни милиция ходимлари қамоққа олди. Унинг шахси тергов манфаатларини ўйлаб сир тутилмоқда.

Аёл 9 ойлик боласининг танасига 10 та игнани санчганликда айбланмоқда. Бола саломатлиги хавф остида қолган. Суриштирувлар да аёл шу йўл билан Россияда қолиб кетган эрини қайтармоқчи бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Sputnik" хабар берди.

Душанбедаги Караболо тиббиёт маркази врачлари боланинг бош чаноғи, бурун пастки қисми, оёқлари, бўйни, кўкрак қафасида, жами 10 та игна мавжудлигини аниқлашди. Жарроҳлик амалиёти натижасида игналарнинг 6 таси олиб ташланди. Тўрттасини қайта жарроҳлик амалиёти ташкил этиш йўли билангина олиб ташлаш мумкин экан. Мутахассислар айтишича, агар шу игналарни бола ютганда, ичак ва бошқа ички аъзоларига жиддий зиён етган бўлар эди.

Ҳозирги кунда аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1