АсосийDunyo

Ғорда қамалиб қолган ёш футболчиларни қутқаришнинг якуний босқичи амалга оширилди (фото)

'Ғорда қамалиб қолган ёш футболчиларни қутқаришнинг якуний босқичи амалга оширилди (фото)'ning rasmi

Таиланд шимолидаги ғорда қамалик қолган ёш футболчиларни қутқариш операциясига старт берилди.

23 июнь куни 12 нафар ёш футболчи ва уларнинг мураббий муссон ёмғирлари туфайли Тхам Луанг ғорида қамалиб қолган эди. Айни дамда қутқарувчилар икки болакайни олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

Бугун Наронгсак провинцияси губернатори бошчилигидаги қутқарувчилар штаби болаларни қутқариб олишнинг якуний босқичи бошлангани ҳақида хабар беришди. Бунгача улар бир неча кун давомида ғордан сувни тортиб олишди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Маълумот учун, 12 нафар сув остига шўнғувчилар, яъни ғаввослар болалар ва уларнинг мураббийини бирин-кетин олиб чиқиш учун ғорнинг нариги бурчаги томон отланишди.

Қутқарувчилар мактаб ўқувчиларини аквалангдан фойдаланишга ўргатишди.

    Бошқа янгиликлар