Францияда кузатилаётган жазирама туфайли пойтахт Парижда аҳоли учун қўшимча пляжлар яратилди, дея хабар қилмоқда Рентв.ру нашри.
Парижда кунлар тобора иссиб бормоқда. Ҳозирда ҳарорат 31 даражага етгани қайд этилган. Бу эса ўтган йилларга нисбатан 7 градус юқоридир. Шаҳардан оқиб ўтувчи Сена дарёси соҳилларида эса қўшимча пляжлар барпо этилган. Одамлар куннинг асосий қисмини шу ерда ўтказишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Сенада чўмилишнинг иложи бўлмаса-да, сув бўйида бўлиш жазирамадан ҳимояланишга ёрдам беради.
Ҳозирда Сена дарёси четига 52 та дам олиш жойлари ўрнатилган. Париж бўйлаб эса 800 та янги ёзги қахвахоналар ишга туширилди. Россияда бўлиб ўтаётган ЖЧга боролмаган парижликлар ўз жамолари ўйинини шу ердан томоша қилишмоқда.