Москвада бир йўловчи метродаги зинапояда тутқичидан сирпаниб тушаман деб ҳалок бўлди, дея маълум қилди РЕН ТВ нашри.
Воқеа “Бульвар Дмитрия Донского” бекатида содир бўлган.
Тутқичдан пастга сирпанаётган эркак бир зумга мувозанатни йўқотади ва орқасига йиқилади. Мармар полга боши билан тушган йўловчи ўша заҳоти вафот этди.






