Американинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Хитойда янги завод қуриш бўйича дастлабки битимни тузди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Заводни қуриш муддати ва унга киритиладиган сармоялар ҳақида маълумот берилмаган. Бироқ йилига 500 минг автомобиль ишлаб чиқарилиши хабар қилинмоқда. Бу шаҳар тарихидаги энг йирик хорижий инвестицавий лойиҳага айланади.
Tesla’нинг Хитойдаги заводи АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушидан кўриладиган зиённи минималлаштиришга имкон беради. Июль бошида Хитой ҳукумати АҚШ автомобиллари импортига божларни 40 фоизга оширган. Шундан кейин Tesla Хитойда Model S ва Model X моделлари учун нархларни 30 минг долларга оширишига тўғри келган.
Бундан ташқари, Tesla Хитойда завод очиш билан бутловчи қисмлар етказиб берувчилар билан шартномалардан пул тежаши ва мижозларга автомобилларни етказиб бериш нархини камайтириши мумкин.