АсосийJamiyat

Инспекция ходимларига хизмат машиналари топширилди

'Инспекция ходимларига хизмат машиналари топширилди'ning rasmi

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларига хизмат машиналари топширилди. Бу хақда ЎзА хабар берди.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари енгил автомобиллар билан таъминланиши улар фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Хизмат машиналарини тантанали топшириш маросимида аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим шарти бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инспекция ходимлари зиммасига катта масъулият юклатилгани таъкидланди.

Шундан сўнг, инспекциянинг бошқарма ва бўлимлари масъулларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомашиналар калити тантанали топширилди.

8.JPG

    Бошқа янгиликлар