Улуғбек Раҳматуллаев хайрия концерти орқали лицензиясини қайтариб олди

ШОУ-БИЗНЕС 13.07.2018, 13:22
Улуғбек Раҳматуллаев хайрия концерти орқали лицензиясини қайтариб олди

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси жорий йилнинг 27 июнидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг вилоятларда ўтказилган тадбирларда иштирок этмаганлиги туфайли хонанданинг лицензияси тугатилганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Муассаса 11 июль куни хонандага лицензиясини қайтариб берган.

“Орадан бир оз вақт ўтиб, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев Муассасага мурожаат билан чиқиб, у ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўз ташаббуси билан чекка ҳудудларда концерт бериш ниятида эканини билдирди. Унинг бу мурожаати муассаса томонидан қўллаб қувватланиб, хонанда жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, Жом қишлоғида санъатсевар халқимизга ўзининг хайрия концерт дастурини тақдим этди.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўз хатосини тушуниб етганлигини ва ўзи ташаббус кўрсатиб хайрия концерт дастурини намойиш этганлигини инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида 11 июлдан хонанданинг лицензияси қайтариб берилиши маъқул деб топилди”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1