O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши “Плутон-Оқдарё” хусусий корхонасида “Ўрта синф вакилларини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги ғов ва тўсиқларни бартараф этиш ҳамда мулкдорлар эркинлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.
Дастлаб корхона раҳбари Абдурашид Облақулов иштирокчиларни корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ва ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди.
– Корхонамизда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, дарвоза, чорпоя, арғимчоқ, қуён ва товуқ боқиш учун қафаслар тайёрланади, – дейди Абдурашид Облақулов. – Айни чоғда корхонамизда 17 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Лекин биз фаолиятимизни янада кенгайтириб, Тарнов қишлоғида корхонамиз филиалини ташкил этмоқчимиз. Агар ушбу филиалимиз ишга тушса, яна 3 нафар ёш иш билан таъминланади.
Тадбирда ташкилотчилардан ўз бизнесини ривожлантириш учун 180 миллион кредит олишда амалий ёрдам сўраган тадбиркорнинг муаммоси шу ернинг ўзида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди.






