Хитойда жойлашган дунёдаги энг йирик кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш юз берди. Маҳаллий ОАВ қурбонлар ва ярадорлар борлигини хабар қилмоқда, дея хабар берди Рамблер нашри.
Воқеа Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятида рўй берган. Ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Портлаш заводнинг 3 қаватида содир бўган. Шундан сўнг бинода катта ёнғин келиб чиқди. Унинг зарбидан яқин орадаги бинолар ойналари синган.
Ҳудудга етиб келган ўт ўчириш гуруҳи алангани бошқа жойларга тарқалишидан аввал бартараф этишга улгуришган. Қурбонлар ҳамда жароҳатланганларнинг барчаси мазкур корхона ходимлари эканлиги хабар қилинмоқда. Воқеа жойига маҳаллий ҳукумат вакиллари келишган, воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.






