АсосийJamiyat

Тошкентда хлор контейнери ёрилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 18 киши захарланди

'Тошкентда хлор контейнери ёрилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 18 киши захарланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 14 июл куни соат 02:30 ларда Бектемир тумани “Олтин топган” МФЙ, саноат ҳудудида жойлашган “БЛУ МАРМАР” корхонаси ҳудудда хлор билан ишлаш жараёнида хлор моддаси контейнерида ёрилиш содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.

Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган, 18 нафар ишчи хлор моддасидан захарланиш ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига жойлаштирилди.




Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига ётқизилган 13 нафар ёлланма ишчилар соғлиги тўлиқ тикланганлиги сабабли 14 июл куни соат 10:30да уйларига рухсат берилган.

    Бошқа янгиликлар