1

Янги университетда абитуриентлардан таниқли журналистлар ижодий имтиҳон олади

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 11:20
Янги университетда абитуриентлардан таниқли журналистлар ижодий имтиҳон олади

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, журналист, “Халқаро Пресс Клуб” рахбари Шерзод Қудратхўжаев “Ўзбекистон 24” радиоканалида “Прайм Тайм” жонли эфир мулоқоти меҳмони бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.

Эфир давомида Шерзод Қудратхўжаев янги ташкил этилган Университетга 13 июль санаси маълумотига кўра 500 нафарга яқин абитуриент топширганини маълум қилган эди. Шундан буён ўтган икки кун ичида эса бу рақам 700 га яқинлашган.

Журналистика ва оммавий коммуникация Университетида илк ўқув йилида бакалавр йўналиши учун 100 та ва магистратура йўналишига 30 та, шунингдек, 50 та сиртқи ўқиш учун ўрин ажратилган. Ундан ташқари бошқа соха вакиллари учун махсус иккинчи мутахассислик сифатида Олий журналистика курслари ташкил этилган. Бу йўналишга 6 ўрин ажратилган.

Шунингдек, суперконтрактлар ҳам бўлиши кутилмоқда.

Тест синовлари ва ижодий имтиҳонлар умумий катта залда (Экспомарказ) ўтказилади.

Ижодий имтиҳонлар ва суҳбатни олий таълим муассасаси ўқитувчилари эмас, давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларининг тажрибали вакиллари ўтказади. Қудратхўжаевнинг айтишича бу йўл билан ижодий имтиҳонларнинг шаффофлигига эришиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1