1

«Sevimli»да техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилгани учун узр сўради

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 15:39
«Sevimli»да техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилгани учун узр сўради

Кеча 15 июль, якшанба куни кечки соат 22:30 дан кейин Sevimli телеканали орқали намойиш этилган фильмда «миллий ахлоққа зид» саҳна намойиш этилган. Шу муносабат билан телеканал маъмурияти ўз томошабинларидан узр сўради.

«Каналимиз мухлисларига маълумки, биз ўзбек миллий кинолари билан бир қаторда хориж кино ижодкорларининг тарихий ва замонавий мавзудаги фильмларини намойиш этиб келамиз. Мазкур фильмлар кўпчилик томошабинларга манзур бўлаётганлиги канал ижтимоий тармоқларида билдирилаётган фикр-мулоҳазалардан маълум.

Бироқ, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади деганларидек, 15 июль куни кеч соат 22:30 дан кейин эфирга узатилган фильмда техник хато туфайли миллий ахлоқимизга зид қисқа эпизод ўтиб кетиб қолди. Ўз ишига масъулиятсизлик қилган барча ходимлар ишдан бўшатилди. Бундай хато такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва белгиланди.

Ушбу ҳолат муносабати билан каналимиз ижодий жамоаси барча телетомошабинлардан узр сўрайди», — дейилади телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1