1

Иссиқ об-ҳаво туфайли Урганч аэропорти вақтинча ёпиб қўйилди

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 16:11
Иссиқ об-ҳаво туфайли Урганч аэропорти вақтинча ёпиб қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 16 июлдан бошлаб Урганч халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, Урганч аэропортига амалга оширилиши лозим бўлган рейслар Нукус ва Бухоро аэропортига кўчирилган.

Аэропорт ўз фаолиятини техник ишлар якунланганидан сўнг қайта давом эттиради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” вақтинча ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1