1

Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаларини биласизми?

ЖАМИЯТ 16.07.2018, 17:38
Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаларини биласизми?

Ёзнинг жазирама кунлари инсонлар соя-салқин жойларга талпинади. Айниқса, бундай пайтда мазза қилиб чўмилиш танага ҳузур бағишлайди.

Сунъий сув ҳавзасида назоратчилар келганларнинг саломатлиги борасидаги маълумотномасиз чўмилишга рухсат бермаслиги лозим. Тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги рухсатнома 3 кунгача амал қилади. Сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилишдан олдин киши зарурий кўрсатмаларга амал қилиш ва албатта махсус кийим (резина шляпа, чўмилиш кийими, резина оёқ кийим, кўзойнак)лардан фойдаланиши лозим. Бу сувнинг гигиеник ҳолатининг ёмонлашишидан сақлайди.

Сув ҳавзасига тушганда қуйидаги жиҳатларга эътибор беринг:

– Бассейнларнинг кафеллари сирпанчиқ бўлса, бу сувнинг эскирганидан далолат беради. Бундай ҳавзаларда сув уч кунда алмаштирилиб борилиши лозим.
– Ота-оналар ўз фарзандини асло катталар учун мўлжалланган сув ҳавзаларида чўмилтирмаслиги керак.
– Бассейн суви 22-23 даражадан ошмаслиги лозим.
– Совуқ сувда чўмилиш томир тортишишига олиб келиши мумкин.

Баъзан ёз фаслида манзарали фаввораларда болаларнинг чўмилиш ҳолати кузатилади. Аслида фавворалар чўмилиш учун эмас, балки ушбу ҳудуддаги микроиқлимни мўтадиллаштириш ва шаҳар ҳуснига чирой қўшиш мақсадида фойдаланиладиган иншоот ҳисобланади. Аксарият фаввораларнинг суви айланма тарзда ишлайди ва кун бўйи махсус механизмлар ёрдамида айланадиган сувлар ҳаво таркибидаги чанглар орқали ифлосланади.

Бундан ташқари, манзарали фаввораларнинг сув отиб берувчи темир мосламалар болаларнинг чўмилиши ва сувга сакрашлари пайтида уларга тан жароҳати етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун ота-оналар фарзандларининг фаввораларда эмас, аксинча, шаҳримиз худудида фаолият кўрсатаётган барча шарт-шароитларга эга, махсус текширувдан ўтказилган чўмилиш ҳовузларида чўмилишларини таъминласа, мақсадга мувофиқ бўларди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1