1

Қорақалпоғистонлик ўқувчилар халқаро танловда ғолиб бўлди

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 14:59
Қорақалпоғистонлик ўқувчилар халқаро танловда ғолиб бўлди

Қирғизистонда ўтказилаётган “Иссык-Куль собирает друзей – 2018” халқаро этно-карнавалда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманининг 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари жамоавий чиқишда “Народное инструмент” йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, мазкур мактаб ўқувчиси Сейтова Шахсанем яккахон ижрода 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

photo_2018-07-17_10-26-11.jpg

photo5364222687813151182.jpg

– Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур тўққизинчи халқаро этно-карнавалда дунёнинг 50 га яқин давлатларидан болалар иштирок этмоқда, – дейди Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Кенгаши матбуот котиби Клара Худайбергенова. – Ушбу тадбирда тахтакўпирлик 10 ўқувчи иштирок этмоқда.

photo5364222687813151183.jpg

Этно-карнавал Қирғизистон, МДҲ ва хорижий давлатларнинг этномаданий хусусиятларини ўрганиш, тиклаш ва сақлаб қолиш, мамлакатлар ўртасида дўстлик алоқаларни мустаҳкамлаш, турли мамлакатлар ёшлари ўртасидаги маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, бадиий қобилиятларини юксалтириш, мусиқий, вокал, хореографик маҳоратини ошириш ҳамда сайёҳлик кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Халқаро этно-карнавал жорий 13 июль куни Бишкек шаҳрида очилган бўлиб, 20 июлга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1