1

Андижонда ер олиб беришни ваъда қилиб 4 000 доллар пора олган масъул ходим қўлга олинди

ЖАМИЯТ 18.07.2018, 16:12
Андижонда ер олиб беришни ваъда қилиб 4 000 доллар пора олган масъул ходим қўлга олинди

Андижон вилояти, Булоқбоши тумани ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи Улуғбек Раҳмонов Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда "Андижоннома" газетаси хабар берди.

Улуғбек Раҳмонов мансабини суистеъмол қилиб, туман ҳудудидан 4 сотих ер майдони ажратиб бериш учун У.Б. дан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган. Инсон қадр-қимматини пул билан ўлчашга ўрганган мансабдордан фарқли равишда У.Б. жамият манфаатини устун қўйди. Шу боис у порахўр амалдорнинг муносиб жазо олишига кўмаклашди ва тегишли идорага мурожаат этди.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида амалдор пора билан қўлга тушди. Хозирда У.Раҳмоновга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1