АсосийJamiyat

Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг тўрт ҳудудида радарлар ўрнатилди

'Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг тўрт ҳудудида радарлар ўрнатилди'ning rasmi

18 июль куни Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг тўрт ҳудудида радарлар пайдо бўлди. Тошкент шаҳар Йўл хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, радарлар кўпроқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётган ҳудудларда ўрнатилиб борилмоқда.

Тезликни қайд этувчи радарлар Ибн Сино мавзеси қаршисидаги Зангиота тумани “Чиғатой Оқ тепа” МЧЖ (тахта бозор) яқинида, “Гиламсарой”, “Мароқанд” тўйхонаси қаршисида, Тошкент ҳалқа йўли, йўл қурилиш бўлинмасида ва Деҳқонобод йўли кесишмасида (Юнусобод тумани) ўрнатилди.

01.jpg

Шунингдек, Ибн Сино мавзеси яқинидаги Тошкент ҳалқа йўлининг яхши ёритилмаганлиги ҳам ўрганилиб, тегишли идораларга хат юборилган.

    Бошқа янгиликлар