1

Японияда жазирама рекорд даражани қайд этди

ДУНЁ 23.07.2018, 12:56
Японияда жазирама рекорд даражани қайд этди

Бугун энг рекорд даражадаги жазирама Сайтама префектурасининг Кумагая шаҳрида қайд этилди.

Япония бош метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, Токиодан узоқ бўлмаган ҳудудларда ҳаво ҳарорати 41,1 даража иссиқни ташкил қилмоқда.

Бугун эса энг рекорд даражадаги жазирама Сайтама префектурасининг Кумагая шаҳрида қайд этилди. Шу боисдан ҳукумат аҳолини кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш, бош кийимлари кийиш ва узоқ муддат офтобда қолмасликка чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кунчиқар мамлакатда жорий йилнинг 25 июнидан 2 июлига қадар офтоб уриши туфайли 3,4 мингдан зиёд киши шифохонага ётқизилган бўлиб, ҳаётдан кўз юмганлар уч нафарни ташкил қилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1