1

Грецияда ўрмон ёнғинлари: вазият назоратдан чиқиб кетган

ДУНЁ 24.07.2018, 11:20
Грецияда ўрмон ёнғинлари: вазият назоратдан чиқиб кетган

Душанбада Грециянинг Каллитехнуполи, Дау Пентелис, Нео Вутза, Мати, Рафина каби ҳудудларида йирик ўрмон ёнғинлари юзага келди.

Ўнлаб уйлар ёниб кетган, Аттика ғарбидаги Кинета ҳудудида ўта мураккаб вазият сақланиб қолмоқда. Юзлаб ўт ўчирувчилар, ёнғин хавфсизлиги авиацияси самолётлари ва вертолётлари табиий офатга қарши курашмоқда. Мамлакатнинг Афина-Коринф миллий автотрассаси ёпиб қўйилган. Греция денгиз кучлари ёрдамида 760 киши хавфсиз жойларга кўчирилган.

ERT (Греция жамоатчилик телевиденияси) содир бўлган фалокатни миллий фожеа деб атади. Ҳозирда вазият назоратдан чиқиб кетган. Аттикада фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

ОАВнинг сўнгги маълумотларига кўра, Грецияда ўрмон ёнғинлари оқибатида 24 киши ҳалок бўлган, жабрланганлар 156 нафар, улар орасида 16 бола бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1