Блаттер сентябрь охирида ФИФА президентлигига номзодини қўйиш ёки қўймаслигини эълон қилади

СПОРТ 08.09.2014, 16:11
Блаттер сентябрь охирида ФИФА президентлигига номзодини қўйиш ёки қўймаслигини эълон қилади

ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер сентябрь охирида бўлиб ўтадиган ФИФА қўмитаси йиғилишида навбатдаги сайловларда ўз номзодини қўйиш ёки қўймаслигини эълон қилади.

Сайловлар 2015 йилнинг май ойида Цюрихда бўлиб ўтади. 78 ёшли Блаттер 1988 йилдан бери ФИФА президенти лавозимини эгаллаб турибди. Аввалроқ, УЕФА президенти Мишель Платини президентликка ўз номзодини илгари сурмаслиги маълум қилди.

“Сан-Паулудаги конгрессда мени ФИФА аъзолари ва делегациялар қўллаб-қувватлашди. Мендан ФИФА президенти бўлиб қолишимни сўрашмоқда, деб эшитдим, бу мен учун жуда ҳам муҳим. Сайловда қатнашиш ёки қатнашмаслигим ҳақидаги қароримни ФИФА ижро қўмитасининг йиғилиши кунлари – 25-26 сентябрь кунлари эълон қиламан”,-деди Блаттер.

“Ҳа, мен тайёрман. Мен номзод бўламан”,-дея қўшиб ўтди ФИФАнинг амалдаги президенти. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1