1

Юлдуз Турдиева: Бу байрам бизни жаҳонга танитгай

МАДАНИЯТ 16.08.2018, 11:28
Теглар: Фото, Мақом-2018
Юлдуз Турдиева: Бу байрам бизни жаҳонга танитгай

Истеъдодли мақом ижрочиси, 2009 йилда Бокуда ўтказилган Байналхалқ муғом фестивали ғолиби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева “Ёшлар овози” газетаси орқали жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда бўлиб ўтадиган Халқаро мақом санъати анжумани юзасидан муносабат билдирди.

— Ўзбек халқи бой мусиқий меросга эга. Биргина мақом санъати ва бу йўлда яратилган куй-тароналарнинг ўзи биз учун тенгсиз қадриятдир.

Болаликда лапарлар эшитиб, улғайдим. Бувим Бухоро “Шашмақом”ини маромига етказиб куйларди. Бора-бора мен ҳам анъанавий ижрочиликка қизиқдим. Ана шу орзу-ҳавас билан Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга кирдим. Шукрки, менга санъат дарғаларидан сабоқ олиш насиб этди.

... 2009 йил мақом ижрочиси сифатида танилдим. Бу воқеа Боку шаҳрида элликдан ортиқ мамлакат вакиллари иштирокида ўтказилган Байналхалқ муғом фестивалида юз берганди. Яхши эслайман, беллашув шартлари анчайин мураккаб эди. Рости, финалга чиқа олишимга ишонмасдим. “Биринчи ўрин – Ўзбекистон!”, деган эълон эса, мени тамоман эсанкиратиб қўйганди.

Ўша фестиваль баҳонасида кўплаб хорижий санъаткорлар билан танишдим, дўст тутиндим. Улар санъатимизга таҳсин айтиб, ўзбек мақом усталари ҳар қандай миллатнинг мақомини кулай олишини эътироф этганида бошим кўкка етганди.

Ўшандан буён “қани энди, ўзимизда ҳам халқаро мақом фестиваллари ўтказилса-ю, санъатимизни жаҳонга янада тўкис намоён эта олсак”, деган истак билан яшаб келяпман. Мана, ниҳоят орзуим ушаладиган бўлди.

Президентимизнинг 2018 йил 6 апрелдаги қарорига мувофиқ, энди юртимизда ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. Насиб этса, биринчисига сентябрь ойида Шаҳрисабз шаҳрида гувоҳ бўламиз. Бундан жуда хурсандман. Ҳис қилиб турибманки, бу анжуман халқларни дўстлаштирадиган, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлайдиган катта санъат байрамига айланади.

Фестиваль доирасида “Энг яхши мақом хонандаси”, “Энг яхши мақом созандаси”, “Энг яхши мақом устози”, “Энг яхши мақом тарғиботчиси”, “Энг ёш мақомчи” каби номинациялар бўйича мукофотлар таъсис этилгани эса, мақом йўналишида ижод қиладиган ёшлар учун ҳам маънавий, ҳам моддий рағбат бўлиб, уларнинг янада юксалишига хизмат қилади, деган умиддаман.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1