1

Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бошланди (онлайн)

МАДАНИЯТ 17.08.2018, 18:01
Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бошланди (онлайн)

Хабарингиз бор, мамлакатимизга давлат ташрифи билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон келган.

Ҳозирда икки давлат санъат усталарининг биргаликдаги концерт дастури «Ўзбекистон» Форумлар саройида бўлиб ўтмоқда.

Тожикистонлик 170 нафар санъаткор «Дўстлик оқшоми» концерт дастурида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Делегацияга Тожикистон маданият вазири ўринбосари Ибодулло Машраб бошчилик қилмоқда.

Тошкентда тожик маданияти ва санъатини таниқли артистлар Давлатманд Холов, Адҳам Холиқов, Саидқул Билолов, Тахмина Ниёзова, Муҳаммадрафи Кароматулло ҳамда республиканинг турли вилоятлари рақс ва эстрада жамоалари намойиш этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1