Ўзбекистон Халқаро болалар ва ўсмирлар театрлари ассоциацияси сафига расман қабул қилинди

МАДАНИЯТ 24.08.2018, 09:45
Ўзбекистон Халқаро болалар ва ўсмирлар театрлари ассоциацияси сафига расман қабул қилинди

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри тўқсон йиллик тантаналарини нишонлаш арафасида АССИТEЖ – Халқаро болалар ва ўсмирлар театрлари ассоциацияси сафига расман қабул қилинди.

Театр қошида ушбу ташкилотнинг Миллий маркази бўлган «АССИТEЖ Ўзбекистон» маҳаллий театрларнинг чет эл ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда ва дунё театр оламида содир бўлаётган ҳодисалар ҳақида маълумот тарқатишда фаол иштирок этади. АССИТEЖ Ўзбекистон, авваламбор, қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боришни режалаштирган:

90 лет ТЮЗ.jpg

● Ёш томошабинлар театрларига аҳолининг эътиборини жалб қилиш ва оммалаштириш, чет эл драматургияси намуналарининг таржимаси ва мослаштирилишини ташкил этиш ва маҳаллий муаллифларнинг қобилиятларини яна ҳам кўпроқ намойиш этиш;

● Болаларга йўналтирилган маҳаллий театрлар фаолиятига чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

● Ёш томошабинлар учун фаолият олиб бораётган театр жамоаларининг халқаро лойиҳалар, фестиваллар ва ижодий сафарларда иштирок этишларига кўмаклашиш;

● Ёш томошабинлар театрларининг маҳаллий ва халқаро фестивальларини ташкил этиш.

Ушбу мақсадлар йўлидаги энг муҳим тадбирлардан бири 2019 йилнинг февраль ойида АССИТEЖ АЦИА МEЭТИНГ – ташкилотга аъзо Осиё давлатлари мутахассисларининг Тошкентдаги учрашувидир. Ушбу тадбирда 30та давлатдан 60дан ортиқ мутахассис иштирок этилиши кутилмоқда. Ушрашувнинг асосий мавзуси болаларга мўлжалланган томошалар учун ёш чегарасини аниқлаш меъзонларини ишлаб чиқиш ва ўзаро ҳамкорлик ҳамда ижодий сафарларни ташкил этиш имкониятлари ҳақидадир. Бундан ташқари учрашув дастурига маҳаллий театрларнинг спектакллари намойиши ва тарихий қадамжоларга саёҳат ҳам киритилган.

Маълумот учун:

АССИТEЖ – (фр.) Association Internationale du Théâtre de l’Enfance et la Jeunesse – 1965 йилда ташкил этилган халқаро нодавлат ташкилоти бўлиб, ўз ижодини ёш, ўсиб келаётган авлодга йўналтирган бутун дунёдаги театр арбобларини бирлаштиради.

АССИТEЖнинг мақсадлари:

Театр санъати воситасида болалар ва ўсмирларни тарбиялаш ва уларнинг ривожланишига замин яратиш;

турли давлатлардаги театр арбоблари орасида ғоялар ва маданий анъаналарнинг айрбошланишини йўлга қўйиш;

болалар ва ўсмирлар театрлари мутахассисларининг халқаро ҳамкорлигига кўмаклашиш.

Ушбу мақсадлар халқаро доирадаги тренинглар, ижодий учрашувлар ва намойишлар, бадиий кенгашлар, фестиваллар, ярмаркалар, илимий ва амалий конференция ва семинарлар, вебинарлар ва бошқалар орқали амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1