1

Акмал Нур: Кўнгиллардан санъат руҳи кетмасин!

МАДАНИЯТ 31.08.2018, 18:40
Акмал  Нур: Кўнгиллардан санъат руҳи кетмасин!

Байрам табриги

— Ёш тасвирий санъат иқтидорлиларни танлаб олишда бу йил ижодий йўналишдаги олийгоҳларда фақат ижодий имтиҳонлар бўлди. Шу қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтида ҳам тест бўлмади. Ўйлайманки, табиатан истеъдодлилар танлаб олинди.

Насиб этса, мевасини сентябрда янги ўқув йилида кузатамиз. Тасвирий санъатнинг ўқув системасида катта ижобий ўзгаришни кўриш мумкин. Рассомлар учун яратилаётган шароитларнинг эса чеки йўқ. Хурсанд бўлганим, ижодкорлар фаолиятидаги халқаро муносабатларга “яшил чироқ” ёнди. Тасвирий олам кишилари ўз атрофида айланмасдан, жаҳонга чиқиши уларни анча сайқаллайди. Ушбу хуррият замонидаги тарихий сана - 27 ёшни қарши олаётганимиз онларида полотнодаги кўриниш ёруғ, соф, мусаффодир.

Мустақиллик йиллар тақвимида 27-муҳим сана ривожланишнинг “Олтин давр”ини тасвирламоқда. Бу дунё ўткинчилигини билган ҳолда абадиятга дахлдор даражада элимизга хизмат қилиш бурчимиздир. Ниятим, диёримизнинг маънавияти ва маърифати юксакларга кўтарилсин. Доим кўнгилларда беғубор, бокира санъат руҳи бўлишининг тилакдошиман. Жонажон Ўзбекистон аҳолисини улуғ кун билан муборакбод этаман!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1