1

"Сабот" бадиий фильми бош соврингга эга бўлди

МАДАНИЯТ 10.09.2018, 10:10
"Сабот" бадиий фильми бош соврингга эга бўлди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан режиссёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган “Сабот” бадиий фильми Россияда ўтган “Волоколамск чегараси” (“Волоколамский рубеж”) XV халқаро ҳарбий-ватанпарварлик фильмлари кинофестивалида бош совринга муносиб топилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Мазкур картина бир қатор хорижий фестивалларга тақдим этилган бўлиб, шу йилнинг апрель ойида 40-Москва халқаро кинофестивалида ҳам муваффақият қозонган эди.

2017 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ушбу фильмнинг премьераси бўлиб ўтганидан кино мухлислари яхши хабардор. Фильмда қорақалпоғистонлик собиқ байналмилал жангчининг хотиралари, ўй-хаёллари, кечинмалари ҳақида ҳикоя қилинади. Инсоннинг қатъияти, метин иродаси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу картина халқаро кинофестиваль ҳакамлари ҳайъати, томошабинларни бефарқ қолдирмади.

Картинанинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри Рашид Маликов. Саҳналаштирувчи оператор Баҳодир Йўлдошев. саҳналаштирувчи рассом Дониёр Абдураҳмонов. Фильмда бош ролларни Карим Мирҳодиев, Нигора Каримбоева, Сайдулла Мўлдахонов, Бекзод Ҳамроев, Зулхумор Мўминова каби актёрлар ижро этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1