АсосийDunyo

Японияда сув тошқинлари давом этмоқда

'Японияда сув тошқинлари давом этмоқда'ning rasmi

Японияда сув тошқинлари давом этмоқда, деб хабар қилмоқда Segodnya.ua нашри.

Тайфун туфайли дарёлар ўзанидан тошган. Пойтахт Токио ва унинг атрофидаги шаҳарларда вазият тобора жиддий тус олмоқда. Маълумотларга кўра, 1000 дан ортиқ киши уйларининг том қисмида жон сақлашга мажбур бўлган. Айрим уйларни эса бутунлай сел оқизиб кетган. Ташкилот ва банк биноларининг биринчи қаватлари сувга тўлиб бормоқда.

Тошқиндан ташқари баъзи ҳудудларда шиддатли шамол эсишини ҳам кузатиш мумкин. Бу эса электр ва шу каби коммунал соҳалар фаолиятига салбий таъсир кўрсатяпти. Соҳа мутахасиссислари ноқулай об-ҳаво келаси ҳафтада ҳам давом этишини хабар қилишган.

    Бошқа янгиликлар