Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин расмий ташриф билан Россия Федерациясига етиб келди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
У Владивосток шаҳрида ўтказилаётган шарқий мамлакатлар иқтисодий форумида иштирок этади. 3 кунлик тадбирда Си Цзиньпиндан ташқари, Япония Бош вазири Шинзо Абе ва Жанубий Корея Бош вазири Ли Нак Ён ҳам иштирок этмоқда. Мазкур тадбирдан сўнг Россия ва Осиё давлатлари иқтисодида сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.






