Испаниянинг Барселона шаҳрида юз минглаб одамлар миллий байрамни нишонлаш учун кўчаларга йиғилишди, дея хабар берди Мoya-planeta.ru нашри.
“Diada” деб номланган хотира кунини ўтказиш мақсадида тўпланганлар Каталонияни мамлакатдан ажралиб чиқишини таклиф қилишган. Карлес Пучдемонт даврида минтақани мустақил бўлиши тўғрисидаги уринишлар бекор бўлгандан сўнг, яна сўровнома ўтказилган. Каталонларнинг 46,7 фоиз “Ҳа” жавобини берган бўлса, 44,9 фоизи бунга рози бўлмаган. Намойишларда 400 минг киши иштирок этди.






