Бугун соат 13 дан 49 дақиқа ўтганда Тошкент метрополитенинг Новза бекатининг иккинчи йўлига Тошкент Иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси тўсатдан тушиб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати хабар берди.
Метрополитен ҳамда ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли талаба ўз вақтида қутқариб олинди ва тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилди.
Талаба шифохонага кетишдан олдин ўзининг тоби қочганлиги туфайли шундай воқеа содир бўлганлигини ва метрополитен хизматининг воқеада айби йўқлигини таъкидлаган.






