Яманда миллионлаб инсонлар очликдан азоб чекишмоқда, дея маълум қилмоқда RT.com нашри.
Тўйиб овқат емаслик оқибатида, айниқса, болалар ўртасида турли касалликлар келиб чиқмоқда. Al-Sadaka шифохонаси ҳозирда сурункали ва ўткир юқумли касаликка чалинган болалар билан тўлган. Уларнинг айримлари ифлос сув ичиши оқибатида диареяга чалинган. Шифокорлар эса касалхона бўш жой қолмаганидан ва мурожаатлар сони тобора ортиб бораётганидан ташвишда. Маълумотларга кўра, ҳозирда 8 мингдан ортиқ киши очликдан азоб чекмоқда.






