АсосийDunyo

Россиянинг Тверь областида мудҳиш ЙТҲ: 13 киши ҳалок бўлди (видео)

'Россиянинг Тверь областида мудҳиш ЙТҲ: 13 киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Россиянинг Тверь областида микроавтобус ва йўналишли автобус ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 4 киши оғир тан жароҳати олди.

Ford Transit микроавтобуси ва ЛиАЗ автобуси ўртасидаги тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 7:40 да рўй берган.

Кадрлардан кўриш мумкинки, микроавтобуснинг ярми йўқ бўлиб кетган.

Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Бошқа янгиликлар