Нью-Йоркда 35 ёшли рэпер Фрэнк Снайдер отиб қўйилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Фрэнк Hollywood Play тахаллуси остида ижод қилар эди.
Tavern Lounge клуби ёнида турган рэпернинг ёнига бир қора машина келади ва ўша томонга қаратиб, ўқ уза бошлайди. Оқибатда эса рэпер оёғи ва бўйнидан ўқ еб, вафот этади. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






