Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Марадона шу кунларда мамлакатнинг энг ашаддий гиёҳвандларини санаб ўтди, деб хабар қилди "Советский спорт" нашри.
Диегонинг сўзларига қараганда, бугун мамлакатда энг асосий наркоманлар бу – йирик компанияларнинг директорлари ва депутатларнинг фарзандларидир.
“Каминани кифтини келтириб танқид қилишади. Аммо-лекин яширинча гиёҳванд моддаларни қабул қилишади, гап фақат мен ҳақимда эмас, йирик компанияларнинг директорлари ва депутатларнинг фарзандлари ҳақида кетяпти”, – дейди Марадона.






