АҚШнинг Флорида штати соҳилларига етиб келган “Майкл” довули мамлакатга 30 млрд. долларлик иқтисодий зиён етказади, дея хабар бермоқда Лента.ру нашри.
Зиён қийматига турар-жой, хўжалик бинолари ҳамда бошқа иншоотлар кўрган талофатлар билан бирга табиий офат сабабли турли бизнес ва савдо-сотиқнинг тўхтаб қолгани ҳам қўшиб ҳисобланган. Кучли шамол туфайли дарахтлар ва устунларнинг ағанаши электр узатиш линиялари узилишига олиб келиши мумкин. Бу эса зарар қийматини янада оширади. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат ҳудудидаги шамол тезлиги 240 км/соатни ташкил қилмоқда. Довул 4-даражага етиб келди. Ҳозирда Флорида, Алабама ва Жоржия штатларида фавқулодда вазият тартиби киритилган. Жоржия губернатори Нейтан Дилнинг маълум қилишича, миллий гвардиянинг 1,5 мингга яқин жангчиси қутқарув ва тиклаш ишларини шай ҳолатга келтирилган.






