АсосийDunyo

Туркиянинг ғарбий соҳилларида ҳалокатга учраган қочоқлар қайиқлари аниқланди

'Туркиянинг ғарбий соҳилларида ҳалокатга учраган қочоқлар қайиқлари аниқланди'ning rasmi

Туркиянинг ғарбий соҳилларида ҳалокатга учраган қочоқлар қайиқлари аниқланди, дея хабар қилмоқда Reuters ахборот агентлиги.

Унинг қаердан йўлга чиққани ва кетаётган манзили аниқ эмас. Бироқ 8 киши ҳалок бўлган ва яна 25 нафар инсон бедарак йўқолган, дея қайд этилди. Воқеа Туркиянинг Измир вилояти яқинида содир бўлган. Қочоқлар Африка мамлакатлари фуқаролари эканлиги маълум қилинган. Улар ўз ватанларидаги оғир шароит туфайли Европага денгиз орқали ўтишга уринган бўлишлари мумкин. Ҳозирда йўқолганларни қидириш-қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар