Ҳиндистоннинг шарқий ҳудудларига Титли тўфони ёпирилмоқда, деб маълум қилди The Guardian нашри.
Бўрон айрим жойларда дарахтларни ағдариб, электр ва телефон симларини узилишига олиб келмоқда. Оқибатда эса юз минглаб одамлар электр таъминотларисиз қолишга мажбур бўлишмоқда. Орисса шаҳрида 300 минг киши табиий офат туфайли эвакувация қилинган. Улар мактаб ва шу каби биноларга вақтинча жойланган. Ўлим ҳолатлари бор ёки йўқлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари тан жароҳати олганлар борлиги хақида хабар берган.






