1

Ришод Собиров халқаро турнирнинг дастлабки олтин медали соҳиби

СПОРТ 17.10.2014, 08:09
Ришод Собиров халқаро турнирнинг дастлабки олтин медали соҳиби

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бошланган дзюдо бўйича Гран-при туркумидаги халқаро турнирнинг дастлабки кунида спортчиларимиз биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилади.
Дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон Олимпиадалари совриндори Ришод Собиров 66 килограмм вазнда туркиялик Синан Сандал, италиялик Элио Верде, беларуслик Дмитрий Шершан, ярим финалда россиялик Денис Лаврентьев, ҳал қилувчи беллашувда мўғулистонлик Алтансукх Довдонни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Диёрбек Ўрозбоев венгриялик Лацло Буржан, мўғулистонлик Херлен Ганболд, қозоғистонлик Гумар Қирғизбоевни мағлубиятга учратиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Халқаро турнир давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1