Ҳиндистоннинг Карнатака штатида оммавий овқатдан заҳарланиш ҳодисаси кузатилди, дея хабар берди Вести нашри.
Заҳарланиш диний тадбирдан сўнг рўй берган. Мазкур ҳолат 11 кишининг ўлимига олиб келди. Қурбонлар орасида ёш болалар ҳам бор. Шунингдек, 100 дан ортиқ инсонлар шифохонага олиб келинди. Улардан 29 нафарининг аҳволи оғирлиги хабар қилинмоқда. Заҳарланишга гуручли таом сабаб бўлган, деган тахминлар бор. Мазкур ҳодиса юзасидан 2 киши сўроқ қилинмоқда. Штат ҳукумати қурбонларнинг оилаларига 500 минг рупий товон пули тўлашини маълум қилган.






