Бугун карате бўйича Ўзбекистон Кубоги старт олади

СПОРТ 31.10.2014, 12:51
Бугун карате бўйича Ўзбекистон Кубоги старт олади

Бугун “Жар” спорт мажмуасида карате бўйича Ўзбекистон Кубогига старт берилади. Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан 900га яқин шарқ якка кураши усталари ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Ноябрь ойининг бошларида Германиянинг Бремен шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўташи кутилаётган кубок баҳслари муросасиз курашларга бой бўлиши кутилмоқда. Чунки Осиё ўйинлари совриндор ва иштирокчилари Барно Мирзаева, Ғофуржон Зоҳидов , Шахзод Ахатова ва Ҳилола Бадаловалар ҳам Ўзбекистон кубоги баҳсларида иштирок этадилар.

Тантанали очилиш маросими бугун 17:00да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1