АсосийMadaniyat

Археология музейида махсус кўргазма ташкил этилди

'Археология музейида махсус кўргазма ташкил этилди 'ning rasmi

Термиздан махсус мухбиримиз Рустам Жабборов хабар қилади:

Айни пайтда Термизнинг ҳар бир кўчаси, ҳар бир маҳалласида байрам кайфияти ҳукмрон. Шаҳарнинг маданий-маърифий муассасаларида Халқаро бахшичилик санъати фестивали муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Термиз археология музейи ҳам фестивал иштирокчилари ва меҳмонлар учун ўз эшикларини очган. Бу ерда “Сурхон воҳаси – бахшилар диёри” деб номланган кўргазма давом этмоқда.

–Ушбу кўргазма 28 март куни очилган, фестиваль давомида очиқ бўлади, - дейди музей илмий ходимаси Шаҳноза Қувватова. – Кўргазмада сурхон воҳасида яшаб ижод қилаётган бахшиалранниг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмалари воситалар, фотсуратлар ўрин олган.

Томошабинлар шунингдек, музейдан Сурхондарё ҳудудидан топилган ноёб археологик топилмалар билан ҳам яқиндан танишиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар