1

“Юнеско”нинг Ливан қўмитаси кенгаш аъзоси: “Бундай халқаро конференция бошқа давлатларда ҳам ўтказилиши керак”

МАДАНИЯТ 26.08.2019, 14:04
“Юнеско”нинг Ливан қўмитаси кенгаш аъзоси: “Бундай халқаро конференция бошқа давлатларда ҳам ўтказилиши керак”

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, Ўзбекистон илм-фан тарихида илк марта “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари” халқаро конференцияси ўз ишини бошлаган “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари” халқаро конференция қатнашчиларининг муҳокамалари давом этаётгани ҳақида хабар қилгандик. Шунингдек, унда иштирок этаётган олимлар мазкур халқаро конференциянинг нуфузига ҳам ўз муносабатларини билдиришмоқда.

Холид Тадморий, “Юнеско”нинг Ливан қўмитаси кенгаш аъзоси, Ливан университети ўқитувчиси, профессор ва архитектор:

Ўзбекистонга келишни ёшликдан орзу қилар эдим, кеч бўлса ҳам насиб этди. Бу юртга келишга қизиқишимнинг боиси бу ер жуда қадимий. Ўзбекистон заминида улуғ инсонлар, авлиёлар, мутафаккирлар мангу қўним топган. Бу юртнинг тарихий мероси ҳам жуда ўзига хос ва бетакрор. Бугун бу юртнинг давлат раҳбари ташаббуси билан давлат ва нодавлат ташкилотлар иштирокида Ўзбекистоннинг қадимий гўшаси Самарқандда ўтаётган халқаро конференция бутун дунё олимлари иштирокида ана шундай тарихий маданий меросни асраш ва уни сақлашда ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида ташкил этилгани янада қувонарли. Давалт раҳбарининг айни шу масалага алоҳида эътибор қаратаётгани ва буни давлат сиёсати даражасига кўтараётгани таҳсинга сазовор. Мен бунга ҳавас қилдим. Негаки бугунги кунда кўплаб мамлакатларнинг тарихий обидалари, маданий мерослари низоли урушлар, табиий офатлар сабаб йўқолиб бориш хавфи остида турибди. Ироқ, Афғонистон, Сурия каби мамлакатлардаги аҳвол бунга яққол мисол. Шу боис мен Ўзбекистонда тарихий маданий мерос объектларини асраш ва сақлаш борасида давлат раҳбарингизнинг олиб бораётган саъй-ҳаракатларини, қилинаётган ишларни қўллаб-қувватлайман ва ҳавас қиламан. Шунингдек, бошқа давлатларда ҳам бундай халқаро конференциялар ўтказилиши тарафдориман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1